Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Келажак, орзулар ва фаолият туташганида: ХОДИМ МАНФААТИ юзага чиқади

 

 Ҳар қандай ишда инсон омили биринчи ўринга қўйилсагина, унинг баракаси, унуми бўлади. Зеро, инсон хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси таъминланган жойдагина эртанги режалар ҳақида бош қотириш, келажак орзуларини мақсад томон йўллаш мумкин. Чуст туман силга қарши кураш диспансери ходимлари меҳнат муҳофазаси борасида иш берувчи томонидан ташкиллаштирилган шароитдан шунинг учун ҳам ҳамиша  кўнгилдан розиликни туйишади.

 

Бу ерда хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишлар туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда силга қарши кураш диспансерининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Низоми асосида ташкил этилган.

Туман тиббиёт бирлашмаси, даволаш-профилактика муассасалари, қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари, касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда 2015-2017 йилларга жамоа шартномаси тузилган. Унда иш берувчи мажбуриятлари, меҳнат интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, касаба уюшмаси қўмитасининг мажбуриятлари, иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат низоларини ҳал қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган. Меҳнат муҳофазаси бўйича ходимларга шахсий ҳимоя воситалари ва гигиена воситаларини бепул олиш, зарарли ишда ишловчи ходимларга қўшимча таътил бериш ва пенсияга чиқишда имтиёз бериш бўйича келишувлар белгилаб олинган. Шунга кўра, 2017 йил давомида махсус кийим ва электр қурилмаларида хавфсиз иш бажариш учун ҳимоя воситаларга 12 000 000 сўм миқдорида маблағ сарфланди.

Корхонада ходимлар билан ишлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги “Ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, 2016 йил 22 сентябрдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни билан қайд қилинган “Ходимлар билан ишлаш қоидаси”га асосан иш олиб борилган. Бу қоидага асосан шифохонада барча таркибий бўлинмаларида мунтазам равишда бош муҳандис томонидан тасдиқланган йиллик “Ходимлар билан ишлаш режаси” тузилган бўлиб, бу режалар йил давомида бажарилиб келинмоқда. Юқорида қайд этилган “Ходимлар билан ишлаш қоидаси”га асосан ҳар йили мунтазам равишда буйруқ асосида билимларни синаш комиссияси тайинланган. Шифохона, хизмат ва бўлим бошлиқлари, бош муҳандислари (муовинлари) ҳамда оператив (навбатчи) ходимларнинг меҳнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича бевосита иш бажарадиган ходимлардан хавфсиз иш бажариш ва билимларини ошириш мақсадида йилда бир марта марказий комиссияда билим синови имтиҳони топширадилар. 2017 йил давомида Хавфсизлик техникаси бўйича 136 ходим ходим, техника хавфсизлиги ва ёнғинга қарши қоидалар бўйича 136 ходим хавфсизлик техникаси бўйича имтиҳон топширди.

Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан Чуст туман силга қарши курашиш диспансерида 2017 йил 10 ноябрда шу марказ лаборатория бошлиғи К.Қосимов раҳбарлигида иш ўринларини мехнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан шаҳодатлаш ишлари ўтказилган.

– Жорий йилнинг 16 июнь куни диспансер ходимлари ўртасида касб маҳорати мусобақаси ўтказилди, – дейди муассаса бошлиғи Ботирхон Ибрагимов. – Унда барча врачлар, ҳамширалар, меҳнат муҳофазаси вакиллари, катта ҳамширалар иштирок этишди. Мусобақани ўтказишдан мақсад электр қурилмаларида хавфсиз иш бажариш учун иш жойи тайёрлаш, сифатли иш бажариш, асосийси, бахтсиз ҳодисаларни ва жароҳатланишни олдини олишга қаратилган.

* * *

Силга қарши кураш диспансери номини эшитганда, одам алланечук тараддудланиб қолади. Бироқ бу масканда ҳаётга иштиёқсиз боқаётган кўзларга тириклик масрурлиги, бахт томон қадам босиш учун далда, қалбга қувват улашилади. Бу эзгуликлар ортида эса ходимларнинг жонкуярлиги, иш берувчининг шу мақсад йўлида бир ёқадан бош чиқариши, жамоат ташкилотининг фидойилиги турибди.

Одилжон Джорабаев,

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!