Кексалари эъзозланган юрт
- Янгиликлар
Давлатимиз раҳбари Конституциямиз қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда таъкидланганидек, барчамизни оқ ювиб, оқ тараган, она юртимизнинг оғир юкини, унинг қувонч ва ташвишини умр бўйи елкасида кўтариб келган мўътабар боболаримиз ва момоларимизни, ота-оналаримизни рози қилиш, уларнинг дуосини олишдунёдаги энг улуғ, энг савобли ишдир. Зеро, кексаларга бўлган ҳурмат-эҳтиром, айниқса эҳтиёжманд ва дардманд қарияларнинг холидан хабардор бўлиб, уларнинг дуоларини олиш, ўксик кўнгилларига йўл топишдек савобли амаллар ҳар биримиз учун фарздир. Дарҳақиқат, инсон шаъни, қадр-қиммати эъзозланган юртда фаровонлик, хотиржамлик, тинчлик-осойишталик, тараққиёт барқарор бўлаверади.
15 март куни Наманган шаҳридаги кексалар ва ногиронлар “Саховат” уйида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан маданий тадбир ташкил этилди. Маданий тадбирда “Саховат” уйи кекса ва ногирон қарияларга байрам дастурхони ташкил этилиб, улар учун вилоят маданият бошқармасининг ёш санъаткорлари ўзларининг байрам дастурлари билан иштирокчиларни хушнуд этдилар. Тадбирда, “Саховат” уйида истиқомат қилаётган кексаларнинг ҳар бирига Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар Кенгаши томонидан совғалар топширилди. Отахон ва онахонлар кўрсатилган меҳр-мурувват учун миннатдорчилик билдириб, дуода бўлишди.
Насибахон Гафарова,
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар
Кенгаши раиси