Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Касб байрами олдидан

Дунёда яхшиликнинг тури кўп. Уларнинг энг афзали эса, давомли бўлганидир. Ўқитувчи, мураббий зотининг барчаси ўз умрини шундай савобга бахшида этган зотлардир. Зеро, улар берган таълим туфайли инсон ҳаётда ўз ўрнини топади, яхши мутахассис сифатида етишиб, одамларга фойда келтиради. Эътибор бериб қаралса, ҳаётдаги тараққиёт асосида устозларнинг меҳнати турганлигини англаб етамиз. Уларнинг айни борадаги меҳнатларини муносиб тақдирлаш, сермашаққат, масъулиятли фаолиятида далда бўлиш мақсадида касаба уюшмалари доимий равишда изланиш олиб бормоқда. Хусусан, касб байрамлари арафасида вилоятимизда фаолият олиб бораётган беш нафар фидойига бепул йўлланма тақдим этилиб, республикамизда таниқли «Турон» сиҳатгоҳига кузатиб қолинди.

– Ўқитувчи учун бу қадар ҳурмат, шароит ва рағбат фақат бизнинг юртимизда мавжуд, десам янглишмайман, – дейди Поп туманидаги 26-мактаб ўқитувчиси Абдужалил Абдураҳмонов. – Айрим давлатларда «Маошини олгандан сўнг ишлайди-да», кайфиятида муносабатда бўлинаётганини ахборот воситалари орқали хабардор бўлиб турибмиз. Қаерлардадир эса энг ночор қатлам таълим тизимида ишловчилар бўлиб турибди. Аммо бизда бунинг бутунлай акси. Соҳамизда тинимсиз ривожланиш, ўсиш. Нур устига аъло нур бўлиб, касаба уюшмалари ҳам анъанавий равишда бизни қўллаб турибди. Мен Афғонистон тупроқларида ким ва нима учун жанг қилаётганимни билолмай йигитлик давримни кўкка совуришга мажбур бўлдим. Шунинг учун ҳам шогирдларимга, ҳамкасбларимга тинчликнинг, биз учун яратилаётган шароитларнинг қадрига етишни бот-бот уқтириман. Сиҳатгоҳдаги ҳордиқ эса барчамизга фаолиятни янада изчиллаштиришда куч-қувват бахш этади, деб умид қиламан.

 

 

Дилшод ТЎХТАБОЕВ,

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси

бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!