Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

КАСБ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан август ойининг иккинчи якшанбаси Қурилиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланган эди. Шу муносабат билан транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги бир қатор қурилиш ташкилотларида тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Чортоқ, Норин, Мингбулоқ, Косонсой, Янгиқўрғон ва Учқўрғон каби туманлардаги йўллардан фойдаланиш унитар корхоналарида байрам кўтаринки руҳда нишонланди.

Бир пиёла чойга таклиф этилган ишчи-ходимлар, шунингдек, пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш мақсадида байрам совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Бундан ташқари, тадбирга юбилей саналари муносабати билан бир қатор ходимлар, ишламайдиган пенсионерлар ҳам таклиф этилиб, уларга ҳам қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, бундай тадбирлардан бири “Янгиқўрғон сервис қурувчи” МЧЖда ҳам бўлиб ўтди. Ишчилар фаолият олиб бораётган объектда барча қурувчиларга байрам дастурхони ёзилди. Маданий тадбир ўтказилди, тадбир давомида бир гуруҳ фаол ишчиларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар берилди.
Байрамда вилоят тармоқ касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Эрматова иштирок этди ва йиғилганларни касб байрам билан қутлади.

 

Наманган вилояти

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!