КАСАБА УЮШМАСИДАН МАМНУН
- Янгиликлар
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан – Наманган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида кадрлар бўйича мутахассис лавозимида ишлаётган, 1964 йилда туғилган, пенсионер Мухтабархон Бокиева номзодини бепул йўлланма бериш учун тавсия этди.
- Касаба уюшмасидан мамнуман, – дейди М.Бокиева, – инсоннинг соғлиги энг муҳим омиллардан бири, чунки “Соғлом танда, соғ ақл”, деган нақл бежиз айтилмаган. Мени йўлланма учун номзодим берилганидан уларга миннатдорчилик изҳор этаман.
2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижроси бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йил 26 январдаги “Санаторий ва дам олиш уйларига бериладиган имтиёзли йўлланмалардан фойдаланишга оид Йўриқномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 9-24-сонли қарори асосида соғлигини тиклаш учун транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Мухтабархон Бокиевага “Чортоқ” санаторийсига бепул йўлланма ажратилди.
Уни Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Илхомжон Султонов топширди.
Феруза ЭРМАТОВА,
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш
индустрияси ходимлари Наманган вилоят
ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма
қўмитаси раиси