Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«Касаба уюшмаси – болаларга» акцияси

ТОЗАЛИК ҚАЛБДАН БОШЛАНСИН

Анъанавий равишда ўтказиб келинаётган «Тозалик, озодалик – саломатлик гарови» акциясида Наманган вилоятининг Поп, Уйчи, Мингбулоқ, Норин туманларидаги 900 нафар болажон қамраб олинди.

Инсоннинг онги, дунёқарашида ўсиш бўлгани сари ҳаётида, атроф-чеккада ҳам янгиланишлар, ривожланиш кузатилади. Бир неча йилдан бери ёш авлоднинг илк мактаб ҳаётидан бошлаб гигиеник воситалардан тўғри ва мақсадли фойдаланишини тарғиб қилиш йўлида ўтказилаётган бундай тадбирлар ўз натижасини бераётир. Авваллари, оддий дастрўмол ҳам гоҳ унутилиб, гоҳ чўнтакларда қолиб кетадиган ҳолатларни кўп кузатган бўлсак, бугунги кунга келиб, ўғил-қизларимиз ҳам катталар қатори нам салфеткалардан, суюқ совуну микробларга қарши суюқликлардан унумли фойдалана олишмоқда. Тадбир баҳонасида мактаблардаги болажонлар билан суҳбатлашар эканмиз, улардаги фикрий ривожланишдан хурсанд бўлдик. Ахир бир неча йилгина аввал уларнинг тенгдошларига тозалик воситаларидан қандай фойдаланишни ўргатиш мақсадида касаба уюшма фаоллари томонидан дарслар ўтилган эди. Бугун эса бунга эҳтиёж сезилмайди.

bezymyann– Жисм тоза бўлса, руҳ ва онг пок бўлади, – дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Поп туман кенгаши раиси Дилшод Деҳқонов. – Туманимизнинг чека ҳудудларида жойлашган 31, 5, 48, 53, 41, 54, 60, 44–сонли мактаблардаги 300 нафар болажонларга уқтирганимиз, энг аввало, шу қоида бўлди. Соф руҳ ва пок ният билан эса ҳар қандай юксак марраларни забт этишимиз мумкин.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!