Касаба уюшмалари хизматидан мамнун бўлишди
- Янгиликлар
Мамлакатамиз Президенти ва хукуматимиз томонидан инсон шаъни, қадр-қимматини улуғлаш, хақ-хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш устувор вазифа этиб белгиланган. Ана шу мақсадда амалдаги қонунларимизга босқичма-босқич қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, такомиллаштириб борилмоқда. Шу билан бирга жисмоний ва юридик шахсларнинг хам мурожаатлари тартибга солинмоқда. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилингани хам фикримизнинг далилидир. Қонуннинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий хуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини химоя қилинишининг мухим омили бўлиб хизмат қилмоқда.
Инсонга наф келтиришдек эзгу ишларни амалга оширишда касаба уюшмалари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2016 йилнинг 7 ойи давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига жами 142 та мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 85 фоиз мурожаатлар қаноатлантирилди, 1 таси таалуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилди, қолган мурожаатлар юзасидан хуқуқий маслахатлар, тушунтиришлар олиб борилди.
Вилоят Бирлашмасига ўз ишига қайтишда амалий ёрдам сўраб ёзма равишда мурожаат қилган Наманган шахрида яшовчи фуқаро Абдураева Ханифахон- “Мен иш берувчимга ўз ишимга қайтишимни сўраб бир неча бор мурожаат қилдим, лекин ижобий натижа бўлмади, шундан сўнг вилоятимизнинг касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси рахбарига ариза билан мурожаат қилдим. Аризам Бирлашманинг юристлари томонидан қонуний тартибда ўрганиб чиқилди ва мен ўз ишимга тикландим, бундан онам, фарзандим ва мен хурсанд бўлдик. Биз касаба уюшмалари хизматидан мамнунмиз”.
Юридик бўлим мудири
Б.Рахимбердиев