Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Касаба уюшма туҳфаси !

ИМТИЁЗЛИ ЙЎЛЛАНМА қувончга сабаб бўлди
“Бир неча йиллардан буён буйрак ва қовуқ силидан азият чекаман, доимий равишда даволаниб келаман. Топганим, асосан, даволанишга кетгани учун ҳеч қачон санаторийда дам олишни хаёлимга келтирмаганман. Аммо таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Поп туман кенгаши раиси Баҳодир Содиқовдан бепул йўлланмани оларканман, ишловчиларни йўқлайдиган ташкилот аъзоси эканимдан, уларнинг оғир кунимда елка тутганидан, яхшиликнинг сеҳрли кучидан қалбим қувончга тўлди”. Поп туманидаги 25-мактаб ўқитувчиси Ширмоной Шодиеванинг миннатдорчилик сўзларини эшитиб, биз ҳам тўлқинландик. Зеро, одамларга яхшилик қилиш кундалик дастури бўлган ташкилотда ишлаш ҳам қувончли.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан вилоятда меҳнат қилаётган Ширмоной каби беш нафар фидойи устоз турли сиҳатгоҳларда ҳордиқ чиқариб қайтишган эди.

 

Навбатдаги байрам – Халқаро тиббиёт ходимлари куни муносабати билан эса беш нафар врач санаторийларга йўл олишмоқда.
– Ўттиз йиллик фаолиятим давомида кўплаб рағбатлантиришлар олдим, – дейди вилоят Перинатал маркази анестезиолог-реаниматологи Махзума Камалова. – Бугун ҳам устоз сифатида эъзозлаб, узоқ йиллик меҳнатларимни қадрлаб санаторийга имтиёзли йўлланма ажратишибди. Хурсандман. Ўттиз йиллик ходим, аъзо сифатида касаба уюшмаси ҳамиша яхши ишлар бошида туришини кўрдик, гувоҳи бўлдик. Бундан кейин ҳам жамоат ташкилотимиз хайрли ишлар, эзгу ташаббуслар бошида тураверсин.

Дилшод ТЎХТАБОЕВ,
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси
ижтимоий суғурта бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!