Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

DSC_4319“ЗОМИН” санаторийси – Жиззах вилоятидаги иқлимий курорт, Туркистон тоғ тизмасининг шимолий этакларида, денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда, қўриқхона худудида жойлашган. Чиройли тоғ манзараси, мусаффо ҳаво, қуёш нурларининг мўллиги, ултрабинафша радиатсиясининг юқорилиги иқлимий профилактик ва терапевтик муолажалар ўтказишга қулай шароитлар яратади. Даволаш учун кўрсатмалар: нафас олиш аъзолари ва нерв тизими касалликлари (функсионал).
Санаторийда 3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни ота-оналари билан бирга қабул қилиш учун “Она-бола” бўлими ташкил қилинган.
“Зомин” санаторийси энг янги даволаш-ташхислаш аппаратлари билан жиҳозланган.
IMG_2908Асосий даволаш омили тоғ иқлимидир. Бундан ташқари, сув билан даволаш (сунъий марваридли, ёд-бромли, игна баргли ванналар, душлар, сув ҳавзаси), физиотерапевтик, даволаш бадантарбияси, торренкур, уқалаш, сауна, ҳамда бронхиал астмали беморларни даволаш учун галокамерадан фойдаланилади.
Ётоқ биноси шинам, бир ва икки ўринли палаталардан ташкил топган. Шу бинода клуб, кутубхона, бар, болалар учун аттраксионлари бўлган ўйин хоналари, спорт майдончалари мавжуд. Экскурсиялар ташкил қилинади.


Манзил: “Зомин санаторияси” МЧЖ 130800

Жиззах вилояти, Зомин тумани
Телефон: (8-37222) 100-10 (Зомин)

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!