Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

 январь 2012 661 “УМИД ГУЛШАНИ” санаториясининг қисқа фурсатда она бўлиш туйғусини унутган аёлларга оналик қувончини бахш этаётганлиги туфайли, нафақат Ўзбекистонимизда, балки қўшни давлатларда ҳам шон шухрати ошиб бормоқда.
Санатория гинекология ва андрология бўлимларидан иборат. Уларда эркак ва аёллар бепуштлик сабаблари ташхисланади ҳамда бепуштлик, репродуктив аъзолар касалликлари мувафқиятли даволанадилар.
Санаторияда электронур, даволаш жисмоний тарбияси, уқалаш, психотерапия, игнарефлексотерапия, лазеротерапия, озокерит-парафин, шифобахш балчиқ, парҳез овқатланиш даволаш мақсадида қўлланилади. Турли-туман фиточой ва витаминли коктейллар тайёрлаш учун    фитобар мавжуд.
январь 2012 673Санатория ётоқ бўлими барча қулайликларга эга бўлган бир ва икки ўринли хоналардан иборат.
Дам олувчилар учун кутубхона, клуб, теннис, билярд ва дискотека мавжуд. Дам олувчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрининг музейлари, театрлари ва кўпинча сўлим жойларига саёҳатлар ташкил қилинади.
Санатория ошхонасида дам олувчиларнинг буюртмасига асосан ширин, лаззатли таомлар берилади, “витаминли стол” ташкил этилган. Санатория худудида маиший хизмат кўрсатиш хоналари мавжуд.

Манзил: “Умид Гулшани санаторияси” МЧЖ 111020
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, А.Навоий кўчаси 1-уй.
январь 2012 710Телефон: (8-37095) 61-955 (Қибрай)

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!