Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

BV6J8756  «ТУРОН” санаторияси Тошкент шаҳрида жойлашган юрак-қон-томир аъзолари, асаб тизими, андрологик ва гинекологик касалликлари бўлган беморларни даволашга ва соғломлаштиришга ихтисослаштирилган маскан.
Миокард инфаркти бўлиб ўтган беморлар учун саломатликни тиклаш бўлими ишлаб турипти.
Даволаш омилларига: иқлим билан даволаш, физиотерапия, даволаш бадантарбияси, кам минераллашган хлорид-гидрокарбонат-сулфат-натрийли ва радионли маъданли ванналар, бассейн ва душлар кўринишидаги турли сув билан даволаш усуллари, балчиқ билан даволаш киради.
Ташхис қўйишда ва даволашда компютерли эКГ ва УЗД аппаратлари, клиник ва биохимик лабораториялар, тор мутахассислар: кардиолог, невропатолог, уролог-андролог, гинеколог, дерматолог, окулист, психотерапевт ва стоматологлар фаолият кўрсатадилар.
4 коттедж ташки куриншиЁтоқ бинолари барча қулайликларга эга. Бир ва икки ўринли шинам хоналардан иборат.
Санатория ошхонасида ҳар хил ширин, лаззатли парҳез таомлар берилади, “витаминли стол” ташкил этилган.
Бу ерда маданият саройи, кутубхона, спорт майдончалари ишлаб туради. Экскурсиялар уюштирилади.

 

Манзил: “Турон санаторияси” ОАЖ 100187
Тошкент шаҳар, Шўртепа кўчаси 159-уй
Телефон: (8-371) 266-40-34 (Тошкент)BV6J8758

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!