Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

IMG_0592“ЧОРТОҚ” санаторияси Наманган шаҳридан 25 км масофада, Чортоқсой дарёси ёқасида, Чотқол тоғ адирларида, денгиз сатхидан 650 метр баландликда жойлашган балнеологик ва иқлимий курортдир.

Юрак-қон томир, овқат хазм қилиш ва таянч-ҳаракат аъзолари, асаб тизими, гинекологик ва тери касалликлари билан оғриган беморлар учун шифобахш табиий омиллари мавжуд бўлиб, ёд, бромли ва бошқа кўпгина минералларга бой бўлган термал маъданли сувлари ичиш ва ванналар бериш учун қўлланилади. Шифобахш балчиқ аппликатсия ва галвано-балчиқ усулида берилади.

A

A

Ўткир миокард инфарктини кечирган беморларнинг соғлигини тиклаш учун реабилитатсия бўлими фаолият кўрсатади.
Замонавий ташхислаш ва даволаш асбоб-ускуналари ёрдамида физиотерапия, лазер билан даволаш, сув билан даволаш, даволаш бадантарбияси, уқалаш, психотерапия, фитобар ва парҳез овқатлар сизнинг соғлигингизни тиклаш учун фаолият кўрсатади.
Ётоқ бинолари барча қулайликларга эга бўлган бир ва икки хоналардан иборат.
Маданият саройи, кутубхона, турли спорт майдончалари, сартарошхона, алоқа бўлими сизнинг хизматингизда. Турли хилдаги саёҳат ва экскурсиялар уюштирилади.
Манзил: “Чортоқ санаторияси” ОАЖ 161004
Наманган вилояти, Чортоқ тумани, А.Сайдалиев кўчаси, 5-уй.
Телефон: (8-36941) 26-444 (Чортоқ)

DSC01685

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!