Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй


DSC_3788“ҚАШҚАДАРЁ СОҲИЛИ”
санаторийси Қарши шаҳрида, Қашқадарё воҳасидаги сўлим жойлардан бири бўлган

Қашқадарё дарёсининг сохилида, денгиз сатхидан 600 метр баландликда жойлашган, иқлимий балнеологик сиҳатгоҳдир.

Мусаффо ҳаво сурункали буйрак, юрак, қон-томир, таянч-ҳаракат аъзолари, асаб, овқат хазм қилиш аъзолари ва гинекологик касалликларни даволашда муҳим омилдир.

Ташхис қўйишда замонавий компютерли ултра товуш текшируви, компютерли эКГ, эндоскопия, клиник ва биохимик лаборатория, невропатолог, гастроентролог, кардиолог, стоматолог, гинеколог, окулист, уролог
шифокорлари фаолият кўрсатадилар.
DSCN6605Даволашда мусаффо ҳаво, қуёш ванналари, шифобахш балчиқ, озокерит-парафин, маданливанналар, душлар, бассейн, сауна, даволаш жисмоний тарбия, игна-рефлексотерапия, уқалаш, психотерапия, юқори ва паст кучланишли токлар, лазеротерапия, дуоденал зондлаш ва ичакларни ювош, парҳез овқатланиш каби усуллардан фойдаланилади.

1100-1130 метр чуқурликдан термал кам минераллашган, таркибида хлорид-сулфат калтсий натрийли органик моддаларга бой сув даволаш жараёнида кенг қўлланилади.

Манзил: “Қашқадарё сохили санаторияси” 180104
                                                                 Қарши шаҳри, Н.Мирзаев кўчаси, 12-уй
DSCN6653Телефон: (8-37522) 6-17-26 (Қарши)

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!