Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

хонка фон “ХОНҚА” санаторияси замонавий архитектура ютуқлари асосида бунёд қилинган, Амударё қирғоғига яқинжойлашган балнеологик курорт.
Уч қаватдан иборат бўлган ётоқ, даволаш ва ошхона мажмуаси бир-бирига туташган бўлиб, даволанувчилар учун қулай имкониятлар яратади.
Юрак қон-томир, асаб тизими, гинекологик, таянч-ҳаракат аъзолари касалликлари билан оғриган беморлар учун шифобахш табиий омиллар мавжуд.
Ёд, бром ва бошқа кўпгина минералларга бой маданли сувлар ичиш ва ванналар бериш учун қўлланилади.
Замонавий ташхислаш ва даволаш асбоб-ускуналар, физиотерапия, лазеротерапия, даволаш жисмоний тарбия, уқалаш, игнарефлексотерапия ва парҳез овқатланиш сизнинг соғлигингизни тиклаш учун қўлланилади.
IMG_0004Алоҳида лойиҳа бўйича бунёд қилинган қишки боғда турли хил субтропик гуллар ва дарахтлар атрофга анвойи хидлар таратиб, товланиб турипти. Бундай холат дам олувҳcиларни ўзига мафтун этади ва кайфиятни кўтаради.
Сизнинг хизматингизда катта ва ёруғ ошхона, кутубхона, спорт майдончаси, почта. Қадимий Хива шаҳрига саёҳатлар уюштирилади.

Манзил: “Хонқа санаторияси” МЧЖ 220810
Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Қирқёп қишлоғи
Телефон: (8-36239) 91-5-86

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!