Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Внеш,вид 1-Гастр«ЧИНОБОД» санаторияси Тошкент шаҳридаги балнеологик балчиқли курорт. Даволаниш учун кўрсатмалар: овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари ремиссия босқичида, гинекологик касалликлар, қандли диабет.

Асосий тиббий даво омилларидан: Тошкент артезиан ҳовузининг термал (+51 C) маданли суви, хлорид-гидрокарбонатли натрийли сувлари, Балиқли кўлининг балчиғини  кўрсатиб ўтиш мумкин.

Санаторияда зарур диагностика ва даволаш хоналари мавжуд. Маданли сувидан ванналар учун, ичакни чайиш, меъдани ювиш, дуоденал дренажлар, даво ичимлиги сифатида фойдаланилади.
Сув ва балчиқ билан даволаш хонасида аппликатсиялар ва галваник лой кўринишидаги балчиқ билан _IGP1395даволанади, парафин-озокерит билан муолажалар қилинади, сув остида душ-массаж қилинади. Табиий даволаш омилларидан ташқари, физик воситалар билан даволанади, массаж даволаш жисмоний тарбияси қилинади, парҳез овқатлар берилади.

Ётоқ бинолари шинам қилиб безатилган, барча қулайликларга эга, бир ва икки ўринли хоналардан иборат.

Маданият саройи, кутубхона, спорт майдончалари бор, экскурсия ташкил этилган.

Санатория худудида маиший хизмат кўрсатиш хоналари мавжуд.

Манзил: “Чинобод санаторияси” ОАЖ 100039
Тошкент шаҳар, Чинобод кўчаси 88-уй
Телефон: (8-371) 212-29-12 (Тошкент)

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!