Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“КОСОНСОЙ” санаторийси – Наманган вилояти Чотқол тоғ тизмалари этагида, Косонсой дарёси бўйида жойлашган, иқлимий ва балнеологик санаторийдир.
Санаторий харакат-таянч, юрак-қон томир, ошқозон-ичак, аъзолари ва асаб тизими касалликларини даволаш учун мўлжалланган.
Асосий даволаш омиллари: мусаффо ҳаволи тог иқлими (ҳавода кислород зичлиги 26 фоиз) ва таркиби сулфат-хлорид-гидрокарбонад-натрийли, ҳарорати 27оC табиий маданли сувидир. У ичиш йўли билан ҳамда минерал ванналар қабул қилиш йўли билан беморларни даволашда ишлатилади.
Санаторийда беморлар шифобахш балчиқ, парафин-озокерит, уқалаш, физиотерапия, даволаш жисмоний тарбияси, фитотерапия ва парҳез овқатланиш усуллари билан даволанадилар. Ташхис қўйишда ва даволашда замонавий ускуналар, клиник биохимик лаборатория, шунингдек кардиолог, невропатолог, гинеколог, стоматолог ва бошқа мутахассислар фаолият кўрсатадилар.
Ётоқ хоналари шинам қилиб безатилган, барча қулайликларга эга бўлган бир ва икки ўринли хоналардан иборат. Ошхонада ширин, лаззатли парҳез таомлар тайёрланади, “витаминли стол” ташкил этилган.
Дам олувчилар учун маданият саройи, кутубхона ва маиший хизмат кўрсатиш хоналари мавжуд. Экскурсиялар ташкил этилади.

Манзил: “Косонсой санаторияси” МЧЖ 160300
Наманган вилояти, Косонсой шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси 21-уй
Телефон: (8-36965) 21-192 (Косонсой)

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!