Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“Касаба тур” велопойгаси

Жисмонан соғлом инсонгина маънавий баркамолликка интилади, оилада, иш жойида ижобий муҳитни қарор топтиришга интилиб яшайди.

Дарҳақиқат, аҳоли ва ёшларни спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига қизиқишларини  кучайтириш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда.

Айниқса, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш,  ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, велосипед спорт турининг оммавийлигини ошириш мақсадида ҳар йили турли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Наманган вилоятида ҳам мана шундай спорт мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган.

11 апрелдан бошлаб барча бошланғич ташкилотларда ишчи-ходимлар ўртасида ўтказилаётган велоспорт мусобақаларига 20-35 ёшлИзображение 268и ҳамда  35 ёш ва ундан катта хаваскор велоспортчилар   жалб этилдилар.

Намунали ташкил этиб, ўтказилаётган мазкур тадбирларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда марафон иштирокчилари учун тиббий хизмат ва уларни хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Марафон финишида иштирокчилар учун маданий  тадбирлар ташкил этилиб,  касаба уюшмалари томонидан ғолиблар рағбатлантирилмоқда.

Веломарафоннинг биринчи босқичида Наманган, Янгиқўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Норин, Чортоқ, Мингбулоқ туманларидаги ҳаваскор велоспортчилар фаолликларини намойиш этмоқдалар.

“Касаба уюшмалари томонидан ўтказиладиган веломарафонда доимий равишда иштирок этиб келаман. Бу мусобақа менинг иш фаолиятимда янада янги куч бағишлайди. Мен ҳаттоки фарзандларим билан ҳам оила даврасида велосипед пойгаси билан шуғулланиб тураман. Бу бизнинг оиладаги соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлашда алоҳида ўрин тутмоқда.”- дейди Чортоқ туманидаги
40-мактабнинг ҳаваскор  велопойгачиси Рафиқов Икром.

 

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси

маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!