Kўргазмали ўқув семинар ўтказилди.
- Янгиликлар
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан тизимдаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва иш берувчилари иштирокида 2023 йил 6 июн куни Наманган шаҳар 71-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Касаба уюшмаси органлари фаолиятини Устав талаблари бўйича ташкил этиш» мавзусида кўргазмали ўқув семинар ўтказилди.
Кўргазмали семинар ўқувда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Наманган вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ганиев Лутфитдин Фатхитдинович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши масъул ходимлари Мирзанозир Қорабоев, Орзигул Рустамова, Нозимжон Настиновлар, Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Исломжон Сайфутдинов, тизимдаги мактабгача таълим ташкилотлари директорлари, касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Семинарни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Акмалхон Умаров очди ва олиб борди.
Семинар иштирокчилари даставвал мактабгача таълим ташкилотида ишловчи ходимлар ва болажонлар учун яратилган шарт шароитлар ҳамда муассаса касаба уюшма қўмитаси фаолияти, иш ҳужжатлари ва хона билан яқиндан танишдилар, ўзаро фикр алмашдилар.
Семинар ишида ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни “Бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам бериш куни” деб эълон қилинганлиги, амалий ёрдам бериш жараёнларида асосий эътиборни касаба уюшмалари фаолиятини яхшилаш, бошланғич ташкилоти касаба уюшма раиси билим даражасини кенгайтириш, бошланғич ташкилот фаоллигини ошириш, касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий хужжатлар асосида ташкил этиш, ишни режалаштириш, ижтимоий суғурта ҳамда касаба уюшма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, санаторийларга йўлланмалар бериш тартиби, 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» Давлат дастури асосида қабул қилинган тадбирларни бажарилишини таъминлаш, ходимлар билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномасининг тузилишида, ўзгартиришда ва бекор қилишда қонунчилик талабларининг бузилмаслигига, ходимлардан тушаётган мурожаатларни ўз вақтида қонуний тарзда ҳал этилишини таъминлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси масалаларини ташкил этиш ҳамда тарғибот-ташвиқот воситалари, плакатлар ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш, бундан ташқари ходимлар билан ўтказиладиган маданий–маърифий ва спорт хамда туризм тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонунни тушунтириш ва амалда бажарилишини таъминлаш каби масалалар хусусида тўла қонли тушунтиришлар берилди.
Семинар ишида сўзга чиққан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Наманган вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Лутфитдин Ганиев ҳамда Наманган шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Исломжон Сайфутдиновлар томонидан семинар ишида санаб ўтилган фаолиятни янада яхшилаш, юқори ташкилот томонидан белгилаб берилган вазифаларни оғишмай амалга ошириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, касаба уюшма аъзоларидан таклифларни олиш, ижтимоий шерикчилик тамойили асосида иш олиб бориш хақида ўзларининг фикр ва мулохазаларини билдирдилар.
Ўқув семинар якунида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ҳамда уларга шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан тайёрланган услубий қўлланмалар тарқатилди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Наманган шаҳар бўлинмаси кенгаши А.Умаров