Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ҲУДУДИЙ СЕМИНАР ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ!

Жорий йил 10-август куни Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мавзусида семинар-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Шарафидинов кириш сўзи билан очди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди ва бу борада қилинган ишлар юзасидан ахборот берди.

Шундан сўнг тармоқ Республика Кенгашининг бўлим мудири Ш.Бегимқулова “Миллий меҳнат стандартлари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши хамда пахта йигим-терими даврида Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ҳақида” маъруза қилди. Вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бош мутахассиси, Кенгаш раисининг маслаҳатчиси А.Убайдуллаев “Фермерлик ҳаракатининг ривожлантириш омиллари, кучли фуқаролик жамиятини яратиш борасида қилинадиган ишлар, барча соҳаларда қонунийлик тараққиёт ва фаровонлик манбаи эканлиги, бу борада барча ходимлар ўз иш фаолиятларида қонунларни, қарор ва фармонларни тўғри қўллаб, уларга тўла риоя этсагина кўзланган мақсадга эришиш мумкинлиги ҳақида батафсил тўхтаб ўтди. Бу борада ўрта бўғин раҳбарларининг хусусан фермер хўжалиги раисларининг маънавий қиёфаси, раҳбарлик қобилияти, билими, ишбилармонлиги, мустақил қарорлар қабул қилиши, инновацион технологиялардан кенг фойдалана олиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ҳозирги кунда 2018 йил пахта теримига тайёргарлик ишлари ҳануз бошланмаганлиги, ўтган йилда йўл қўйган хато ва камчиликларни қайтармаслик, дала шийпонлари ва пахта пайкалларида тегишли шароитларни яратиш зарурлигини айтиб ўтди.

Касаба уюшмалари вилоят бирлашмасининг “Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими” мудири А.Дўлмонов ижтимоий шерикчилик асослари, жамоа шартномаси ва меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, хусусан мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш борасида, бошланғич ташкилотларда, жумладан фермер хўжаликларидаги касаба уюшмалари бошланғич бўғинларининг жавобгарлик чораларини кучайтиришни таъкидлади. Мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланганда улар тўғрисида прокуратура органларига ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига зудлик билан хабар бериш лозим.

Семинарда сўз олган касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси бош мутахассиси Қ.Содиқов ходимларнинг меҳнат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сохасида касаба уюшмаларнинг вазифалари борасида ахборот берди. Жумладан, фуқароларни мажбурий жамоат ишларига ноқонуний жалб қилиш ёки ҳар қандай шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланишда айбдор бўлган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кучайтириш қарорда белгиланганлигини билдирди. Олдинги йиллардаги ҲМТ томонидан ўтказилган мониторингдаги камчиликлар ҳақида батафсил тўхтаб ўтди.

Семинарда келгусида барча туманларда иш берувчилар ҳамда касаба уюшмаси аъзолари учун “Ҳалқаро ва миллий меҳнат стандартлари” мавзусида уқув семинарлар ва тренинглар ташкил этиш юзасидан вазифалар белгиланди. Бунда касаба уюшмаси ўқитувчи-тренерлари томонидан тайёрланган ўқув қўлланмалари, слайдлар ва тарқатма материаллардан кенг фойдаланиш топширилди.

Семинар йиғилишда ҳудудлардаги фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман ва шахар кенгаши раислари ва касаба уюшмаларининг туман, шахар кенгаши раислари шунингдек йирик фермер хўжаликлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!