Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ХОДИМЛАРГА ФОЙДА КЕЛТИРСИН!

Ҳар қандай муҳташам иншоот ҳам пойдевордан бунёд бўлгани каби, касаба уюшмасининг мустаҳкам асоси, албатта, бошланғич ташкилотдир. Агарки бошланғич кучли бўлса, касаба уюшмасининг ҳам нуфузи, ҳам нуфузи ортиб бораверади. Шу мақсадда жойларда доимий равишда амалий ёрдам, услубий кўмак бериш жараёнлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 2 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари кунини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ЎзКУФ масъул ходими С.Салахутдинов ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири М.Қорабаевлар томонидан Наманган вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Наманган вилоят ҳудудий газ таъминоти, “Намангандонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти, Наманган кўприкдан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда “Дўстлик А” МЧЖ касаба уюшма қўмиталарига амалий ёрдам берилди.

Ушбу корхоналарда жами 1651 нафар ишчи-ходим фаолият юритаётганлиги, улардан 131 нафари аёллар эканлиги маълум бўлди.

Ҳар бир ташкилотда касабақўм фаолияти билан яқиндан танишилиб, ходимларнинг ундан қай даражада манфаатдор бўлаётганлиги таҳлил этилди. Ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар, уларга жамоа шартномалари орқали белгиланган имтиёзлар, дам олиш сиҳатгоҳлари, ходимлар фарзандлари учун болалар дам олиш оромгоҳларига йўлланмалар олиш тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш борасида керакли тавсиялар берилди. Шу билан бир қаторда ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга тегишли тартибда жавоблар берилди.

– Бошқармамизда 71 нафар ходимлар касаба уюшмасига аъзо, – дейди Наманган вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Абдурасул Раҳимов. – Уларнинг барчаси касаба уюшмасига аъзо ва ташкилот хизматидан мамнун. Биз ҳам иш берувчи сифатида ижтимоий шериклик афзалликларидан яхши фойдаланмоқдамиз.

Ҳақиқатдан ҳам, КУҚ раиси Абдуғани Ходжаев бошчилигида бир қатор самарали ишлар йўлга қўйилган. 2019 йил йил учун иш режа ишлаб чиқилган бўлиб, бажарилиши таъминланиб келинмокда. 2019 йил «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури асосида тадбирлар белгиланган, бажарилиши назоратга олинган. Шунингдек, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ суғурта қилинганлиги, ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги, меҳнат муҳофазаси бурчагини ташкил этилганлиги ҳамда тарғибот-ташвиқот воситалари, плакатлар ва бошқа анжомлар билан жиҳозланган.

Амалий ёрдам кўрсатилган бошқа корхоналарда ҳам касаба уюшма фаолияти намунали йўлга қўйилган. Ҳар бир муассасадаги ходимларнинг саволларига жавоб берилиб, иш берувчи ва касабақўмга керакли тавсия ва таклифлар берилди.

Одилжон ДЖОРАБАЕВ,

Наманган ВКУТБ меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

мутахассиси

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!