ХОДИМЛАР МЕҲНАТИ МУҲОФАЗАСИ АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ
- Янгиликлар
Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиқиб, Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Меҳнатни муҳофаза килиш бўлими ҳам ўз олдига бир қанча амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилиб олди.
Жумладан, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида жойлардаги ижроси юзасидан кузатув ишларини олиб бориш, касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартиби борасидаги амалий ишлар юзасидан олиб бориладиган ишларда мунтазам қатнашиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш бўйича даъвогорлик қилиш бўйича қатъий чора-тадбирларни ишлаб чиқишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Иш жараёнида ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари бўйича ҳам иш берувчи томонга тегишли тартибда тушинтириш ишларини олиб боришни режалаштирдик.
Шунингдек, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом бўйича ҳам жойларда тушинитириш ишларини олиб бориш, «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» ҳам амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилиб олдик.
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда жамоа шартномалари талабларининг бажарилиши устидан жамоат назорати, мониторинг ўтказиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш иш жараёнимиздаги асосий вазифаларимиздир.
Шу билан бир қаторда, хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун корхона, ташкилот ва муассасаларда ташкил этилаётган иш ўринларида меҳнат шароитлари яратилиши ҳолатини ўрганиш, Вилоят касаба уюшмалари Бирлашмасига аъзо ташкилотларда содир бўлган бахтсиз ходисаларни таҳлил этиб боришни ҳам режалаштирганмиз.
Мирзанозир ҚОРАБОЕВ,
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
Бирлашмасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири.