Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ҲЕЧ КИМ МЕҲР-МУҲАББАТДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

 Маълумки, ҳар бир инсон эътибор ва меҳрдан куч олиб яшайди. Ана шу меҳр-оқибат бор жойда янгиланиш, юксалиш, эзгу мақсадлар сари шахдам одимлаш бўлади. Бугун юртимизда имконияти чекланган юртдошларимиз томонидан амалга оширилётган ишлар кўламига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Улар ҳар жабҳада соғлом одамлардан зиёда меҳнат қилишиб, ҳам жамиятга ҳам оиласига нафи тегаётганидан мамнун ҳолда умргузаронлик қилишмоқда.

Ҳукуматимизнинг ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан меҳр-мурувват ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги чиқарган қарорида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтилган. Ушбу Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Вилоят касаба уюшмалари тизимидаги барча бўғинларда меҳр-мурувват ойлигини  ташкил этиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва оммавий –маданий,  ҳайрия тадбирлари ҳамда учрашувлар ташкил этилди.

Жумладан, имконияти чекланганларнинг уйларига бориб манзилли  хабар олиш, уларга ҳомийлик ёрдами кўрсатиш мақсадида  шаҳар, туманлардаги “Саҳоват уйи”, “Мурувват уйи”, “26-Меҳрибонлик уйи”,                       психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйи,  кўзи ожизлар,  кар соқовлар жамияти ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган ногиронлар, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ногирон бўлиб қолган, касб касаллигига чалинган шахслар моддий қўллаб-қувватланди.

Шаҳар, туманларда ногиронлар  ўртасида 1920 та маънавий-маданий , 280  та спорт тадбирлар ва учрашувлар ўтказилди, ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган оммавий-маданий ва ҳайрия тадбирларида ҳамкорлик қилинди.

Бундан ташқари, Косонсой туманидаги 44-, 23-, 10-, 45-махсус интернатларга, Тўрақўрғон туманидаги  2-, 21-махсус мактабгача таълим муассасаларига  Учқўрғон туманидаги 15-, 46-махсус мактаб интернатларга,  Наманган шаҳридаги  6-болалар уйига, Норин туманидаги 47-махсус мактаб интернатгиа, Чуст туманидаги  42-, 39-болалар махсус мактаб интернатларига, Янгиқўрғон туманидаги 20-махсус мактабгача таълим муассасасига, Уйчи туманидаги  1-махсус мактабгача таълим муассасасига, Чортоқ туманидаги   21-махсус мактабгача таълим муассасасига  жами 2758 нафар тарбияланувчиларга  касаба уюшмаларининг ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. Ушбу тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!