Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

“ҲАР БИР ХОДИМ МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТИДА ИШЛАШГА ҲАҚЛИ”

Бугун Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш бўлими томонидан “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар тўғрисида” давра суҳбати ташкил этилди.

Вилоят молия бошқармаси, вилоят ҳокимлиги вакиллари, Бандлик бош бошқармаси, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирокида бўлиб ўтган ушбу тадбирда сўзга чиққанлар аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш масалалари, касаба уюшмалари, иш берувчи ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан тузилган ҳудудий келишувнинг бажарилиши борасида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдиришди.

– Ҳар бир ходим иш фаолияти давомида  ҳавфсиз шароитида ишлашни, меҳнатига яраша ҳақ олишни, меҳнатлари қадрланишини истайди, – дейди суҳбатда Бирлашманинг меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими мудири Анвар Дўлмонов,- Бунда эса Жамоа шартномасининг ўрни ниҳоятда муҳим. Жамоа шартномалари орқали ходимларнинг касбий малакаси, меҳнат шартномасига биноан тўла бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини барпо этиш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш чоғида қонун меъёрларига риоя этиш масалалари ҳал этилмоқда. Асосий мақсадимиз ҳар бир ходим муносиб меҳнат шароитида ишлашга ҳақли ва бу борада касаба уюшмалари ишчилар манфаатларини доим ҳимоя қилади.

Баҳс ва мунозараларга бой тарзда ўтган ушбу давра суҳбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган бир қанча саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Орзугул Рустамова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!