“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”
- Янгиликлар
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чуст туман кенгаши томонидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши Раёсатининг 2016 йил 10 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги-нинг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги 4-15 “с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди.
Жумладан, юқоридаги масала юзасидан туман кенгашининг 2016 йил 13 июндаги 5-29 “с”- сонли раёсат қарори қабул қилинди ҳамда туман кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган,
мавзусидаги эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари режа-дастури” ҳамда ишчи гурух таркиби тасдиқланди.
Тасдиқланган тадбирлар режасига асосан:
– Қабул қилинган қарор ва режа дастурнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида барча тизимдаги бошланғич ташкилотларга етказилди ва бажарилиши назоратга олинди;
– Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллик байрами муно-сабати 2016 йилнинг 29 август куни Чуст туман Хокимлигининг катта мажлислар залида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман Хокими, туман хокими уринбосари, махалла хайрия жамгармаси раиси, тармок касаба уюшма раислари, тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг раислари, пенсияга чиқаётган касаба уюшма фаоллари, меҳнат фахрийлари, санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Тадбирни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чуст туман кенгаши раиси Фазлидинова Мукаддас очди ва олиб борди.
Режа дастурга асосан тизимдаги пенсияга чиқаётган касаба уюшма фаолларига туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Шу куни байрам муносабати билан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” акцияси доирасида ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш мақсадида тумандаги чекка кишлокларда яшовчи 32 нафар кам таъминланган аёлларга байрам муносабати билан эсдалик совгалари топширилди.