Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ГУЛ БАЙРАМИ БАРЧАГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

27 май куни Наманган шаҳрида эллик саккизинчи бора анъанавий гул байрами бошланди.

Таъкидлаш ўринлики, 1960 йилдан бери ўтказиб келинаётган байрами бу гал ўзгача руҳ, тайёргарликда ўтказилди. Байрам гул билан безатилган турли русумдаги 100 дан ортиқ автоуловлар парадидан бошланди. Наманган аэропортидан йўлга чиққан автокортеж Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғига қадар шаҳар кўчаларини тўлдириб, барчани байрамга чорлаб келди.

Бу йил байрам меҳмонлари ва мезбонлари эътиборига гул байрамининг логотипи ҳамда мадҳияси намойиш этилди.

Байрамни табрик сўзи билан очар экан, вилоят ҳокими Х.Бозаров байрамнинг гулсевар, гулпарвар наманганликлар ҳаётидаги ўрни беқиёс эканлигини, анъанавий байрам вилоятнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланиб улгурганини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг маданий ҳордиқ онлари бошланиб кетди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Х.Бозаров дастлаб вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан барпо этилган “гул аллеяси”га ташриф буюрди. Бу ерда истеъдодли хонанда Наргиза Азимова томонидан миллий ашулаларимиз  ижро этилди.

Байрамнинг тантанали очилиш маросимида Туркия, Саудия Арабистони, Бангладеш, Қувайт, Баҳрайн, Қирғизистон, Тожикистон, Россиядан келган меҳмонлар иштирок этишди.

Таъкидлаш лозимки, узоқ тайёргарлик натижасида наманганлик гулчилар ушбу байрам учун 150дан ортиқ турдаги 2 миллион туп ноёб навли гул кўчатлари парваришлашди. Бундан ташқари, Наманган шаҳри ва туманлари, Фарғона, Андижон, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳридан келган гулчилар томонидан 3 миллиондан зиёд тувакда парваришланаётган гуллар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилди.

Байрам 3 июнга қадар давом этади.

 

Д.Раҳмонова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!