Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг корхона, ташкилот ва муассасаларда тутган ўрни ва мавқеини янада ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур меъёрий-ҳуқуқий асосларни ва барча шарт-шароитларни яратиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, 2011 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танловининг ўтказилиши бу соҳада қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди.

Кўрик-танловнинг ўтказилиши натижасида корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги амалий ишларга, уларга етарли меҳнат ва маиший шароитларнинг яратиб берилишини, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимлар бирдек фойдаланишларини, касаба уюшмалари қўмиталари ва ташкилотчилари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш масалаларига бошланғич ташкилотларнинг эътибори кучайди. Шундан келиб чиқиб, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 26 августдаги “Тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тўғрисида”ги 16-12-“с”ҳамда Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги 16-13-“с”-сонли қарорлари ижро бўйича транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Мингбулоқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси “тармоқ ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашда, меҳнат муҳофазаси ва соғломлаштириш, дам олдиришда юқорида кўрсаткичларга эришган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг Республика босқичида фахрли 3-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, ходимларни соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалари ва касб касалликларини олдини олиш, шунингдек, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини таъминлашда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг “Касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолияти” номинациясида эса Чуст туманидаги “LIFE TIME STONES” масъулияти чекланган жамияти фахрли 2-ўрин соҳиби бўлиб, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Феруза ЭРМАТОВА,

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш,

қурилиш индустрияси ходимлари

Наманган вилояти ташкилотларининг

 бирлашган касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!