DIQQAT E’LON!!!
- Янгиликлар
“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш бўйича” Республика кўрик-танлови ўтказилади!
🚨Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгашига аъзо корхоан, муассаса ва ташкилотлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида Республика кўрик-танлови ўтказилади.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичида қатнашувчилар учун ҳужжатларини тақдим этиш муддати 2025 йилниг 11 апрель кунига қадар давом этади.
Танловнинг саралаш босқичи ЎКУФнинг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 «с» сонли Ижроя қўмитаси қарорининг талаблари асосида ўтказилади.
Кўрик-танлов қуйидаги 4 та номинациялардан иборат:
– «Энг яхши корхона»
– «Энг яхши касаба уюшма қўмитаси»
– «Энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил»
– «Энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ёш мутаҳассис».
🖥Бунинг учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматига ёки (69) 227-20-51 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали ҳужжатларни тақдим этиш мумкин.