МАҲАЛЛА РАИСИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАНЛОВИДА ЭГА ЧИҚҚАН 30 МИЛЛИОННИ ҚАЙ МАҚСАДДА САРФЛАДИ?!
Наманган шаҳар, “Оби ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини Темир йўл кўчаси, 82-уйда яшовчи чин етимлар Акрамжон ва Анасхон Аҳмаджоновларнинг яшаб турган хонадони ниҳоятда таъмирталаб эди. Анчадан буён буни билиб кўриб юрган маҳалла раиси Касаба уюшмалари Федерацияси ташкил қилган Республика танловида ғолиб бўлиб, ўттиз миллионни қўлга киритган заҳоти барча маблағни шу хонадоннинг таъмирига сарфлади. Ота-онасидан эрта айрилган […]