“Бўстон санаторияси” МЧЖ
“БЎСТОН” санаторийси – Тошкент шаҳридан 30 км масофада, денгиз сатҳидан 450 метр баландликлда, “Зах” каналининг бўйида жойлашган. Серқуёш кунлар, шифобахш сув ва даволовчи балиқлар асаб тизимлари, юрак, қон-томир, гинекология, урология касалликлари билан оғриган беморлар учун ажойиб даволаш омилларидан ҳисобланади.
Даволаш мақсадида термал сулфат-калтсий, ишқорли натрий, азот
минералларига бой бўлган маданли сув ванналари берилади. Шунингдек электронур, даволаш жизмоний тарбияси, психотерапия, игнатерапия, лазеротерапия, галванобалчиқ, парафин-озокеритлар қўлланилади. Зарур диагностика учун ултра товуш текшируви, компютерли эКГ, роентген хона, клиник ва биохимик лаборатория мавжуд.
Ётоқ бинолари шинам жиҳозланган бир ва икки ўринли хоналардан иборат. Шунингдек ошхона, фитобар, клуб, кутубхона, бар ва сауна сизнинг хизматингизда.
Дам олувчилар учун қўшимча хизматлардан шарқ чойхонаси, суратхона, аёллар ва эркаклар сартарошхонаси, алоқа бўлими ва автотранспорт турар жойи фаолият кўрсатмоқда.
Манзил: “Бўстон санаторияси” МЧЖ 102100
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Байтқўрғон қ.ф.й.
Телефон: (8-37071) 5-43-12, 5-50-83 (Чирчиқ)