“Абу Али Ибн Сино санаторияси”
“АБУ АЛИ ИБН СИНО” санаторийси – қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанднинг Нуробод туманида жойлашган. Бу санаторий асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-харакат, тери касалликларига дучор бўлган беморларни даволайди.
Санаторийнинг асосий хосияти родонли сувидир. Термал (37-43о C), таркиби табиий родонли (20-25 мКиҒп), хлорид-сулфат? Натрийли? Кам ишқорли (пҲ-8,1) ва азот газли сувидир. Хусусиятига кўра, у машхур Схалтуба сувига ўхшаш. Санаторийнинг даволаш ва диагностика хоналари замонавий тиббиёт аппаратлари ва ускуналари билан жиҳозланган.
Беморларни даволашда физиотерапия, даволаш физкултураси, массаж, параффин, балчиқ ва игна билан даволаш, ўт-гиёҳлардан дамламалар тайёрлаш, ичакларни ювиш, ингалятсия усулларидан фойдаланилади. Санаторийда парҳезли овқатланиш яхши йўлга қўйилган.
Дам олувчилар қулай икки қаватли ётоқхона биносига бир ҳамда икки кишилик хоналарга жойлаштирилади. Ёзги ва қишки клуб, дискотека, спорт майдончаси, хҳойхона дам олувчилар хизматида.
Саёҳат пайтида сизга жаҳоннинг барча мамлакатларидан минглаб сайёҳларни жалб этган қадимий Самарқанднинг сўнмас обидаларини кўрсатишади.
Манзил: “Абу Али Ибн Сино санаторияси” МЧЖ 104244
Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Нурбулоқ қўрғони.
Телефон: (8-3662) 29-47-09 (Самарқанд)
(8-36663) 3-18-09 (Ну
робод)