Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

БИР УМР ЁДДА ҚОЛАДИГАН БЎЛДИ

“Бу ёз ҳаётимизда ўчмас из қолдирадиган бўлди. Сабаби биз “Олмазор” оромгоҳида мириқиб ҳордиқ чиқардик”, деган миннатдорчилик сўзлари ёзги соғломлаштириш борасидаги фаолиятимизга муносиб баҳо бўлди.
Ишчи-ходимларнинг 100 нафар фарзанди учун Косонсой туманидаги “Олмазор” оромгоҳида барча шароит яратилди. Шунингдек, яратилган қулайлик ва имкониятлардан дам олувчилар ва уларнинг ота-оналари фойдаланишлари учун доимий ҳамкорлик назорати кучайтирилди.
Оромгоҳдаги барча шароит: овқатланиш, ором олиш, чўмилиш, спорт-соғломлаштириш, маданий тадбирларни ташкиллаштириш, кутубхонадаги фонддан унумли фойдаланиш оромгоҳ ходимлари томонидан тегишли меъёрлар асосида йўлга қўйилди. Тарбиячилар
Икром Акбаров, Мухтасар Абилова, Оқилхон Умархонов, Фотима
Шариповалар касбий маҳорати ва болаларга бўлган беғубор меҳри билан дам олувчиларнинг кўнглидан жой олишди.
– Мазмунли ҳордиқ чиқаришимиз учун барча шароит
яратилди, бунинг учун барча ташкилотчиларга раҳмат, – дейди Отабек Ҳолиқов.

Ҳасанбой МЎМИНОВ,
Наманган вилояти“Сувоқава” ДУК касаба уюшма қўмитаси раиси

Д.Раҳмонова тайёрлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!