Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

БАХТ ИЗИДАН БАХТ КЕЛСИН!

Тўй, ҳеч шубҳасиз, яхшиликнинг, қувончнинг, эзгу кунларнинг даракчисидир. Айни кунларда вилоятимизнинг муҳташам кошоналарида касаба уюшмалари томонидан ўтказилаётган никоҳ ва суннат тўйларида бевосита иш
тирок этиб, ташкилотчилик жараёнида қатнашар эканмиз, бу фикрнинг тўғрилигига яна бир бор амин бўлаётирмиз.

Одамларни хурсанд қилиш, ҳаётидан розилик бахтини юксалтириш каби улкан шараф касаба уюшмаларининг обрўйини яна бир поғона оширмоқда. Тўйболаларнинг ота-оналари, бобо-бувилари, никоҳ қасрига қадам қўяётган бахтиёр ёшларнинг қалб сўзларидан англаш мумкинки, мазкур хайрия тадбирлари кўпчиликнинг орзусидаги, кўнглидаги иш бўлаётир. Бу хайрли ишга улуш қўшишни ният қилиб, белни маҳкам боғлаган ҳамкор ташкилотлар – ҳокимликлар, маданият бошқармаси, Маънавият-тарғибот маркази бўлимлари, маҳалла фаоллари ҳам биз билан бир ёқадан бош чиқаришмоқда. Халқимизнинг минг йиллик удумларига монанд тарзда, яхшилик йўлида бирлашиш одатимиз сабаб ҳар бир тўй кўнгилдагидек ташкил этилмоқда.

Вилоят бўйича 283 нафар тўй болага суннат, 43 жуфт келин-куёвга никоҳ тўйи ўтказиш тадбирлари давом этмоқда.

Жумладан, ЧУст туманидаги “Паризод” тантаналар мажмуасида ташкил этилган суннат тўйида Поп туманидан 14, Чуст туманидан 15 нафар бахтиёр тўйбола иштирок этган бўлса, никоҳ тўйида Поп ва Чуст туманларидан 5 жуфтдан, Тўрақўрғон туманидан 2 жуфтликнинг бахтига гувоҳ бўлдик.

Мурувват тадбирлари доирасида ҳар бир тўй болага касаба уюшмалари томонидан бир миллион сўмлик омонат дафтарчаси, бош–оёқ икки сидирғадан сарпо, китоблар тўплами, ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан велосипед, гилам ва рўзҳорбоп бир қатор ашёлар туҳфа қилинаётган бўлса, келин-куёвларимизнинг ҳар бирига никоҳ ва сеп либослари, ётоқхона учун мебел жамланмаси, никоҳ узуклари, ҳокимликлар томонидан кир ювиш машинаси совға сифатида тақдим этилмоқда.

  • Ушбу тўйларга маҳалла аҳли ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда, — дейди Поп туманидаги Обиҳаёт МФЙ раиси Сорахон Абдуллаева Чуст шаҳридаги “Паризод” тантаналар мажмуасидаги шодиёнада ўз қувончини биз билан бўлишар экан. — Кўплашиб куёвларимизнинг хонадонини таъмирлашда ёрдамлашдик, айрим туманлардаги ҳамкасбларимизнинг ташкилотчилиги билан қурилиши бошлаб қўйилган-у, кириб яшашга шароит йўқ хонадонлар ҳам ҳашар йўли билан тўй кунига қадар битказилибди. Бу халқимизнинг бирдамлиги, саховатидан далолат. Тўй дастурхонию пойтахтдан келган санъаткорларнинг ташрифини кузатиб туриб, бу ёшларнинг бахтига ҳавасим келмоқда. Қолаверса, янги ҳаёт бошлаётган бу ёшлар, тўйдан кейин ишли ҳам бўлишаётгани қўшалоқ қувонч эмасми?

Дарҳақиқат, ёшлар учун барча қулайлик, имтиёз яратилмоқда. Энди навбат уларники: юрт қўрғонига бахтиёр, бирдам ва мустаҳкам оила сифатида жипслашиш, уларнинг бахтидан сармастлик имтиёзини бизларга бериш.

 

Раҳимжон Содиқов,

Бирлашманинг ташкилий ишлар бўлими мудири

Ҳотам Мамадалиев (сурат)

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!