Автомашинангиз техник созми?
- Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январь кунидаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор талабларидан келиб чиқиб, Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги автомобиллар техник кўрикдан ўтказилмоқда.
Ҳар қайси транспорт воситасининг техник кўриги рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада (техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт воситаси тури, маркаси, модели, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари, шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг мувофиқлигини текширишдан бошланди.
Шу билан бирга ҳар қайси транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги жиҳатидан текширилди.
Газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини техник кўздан кечиришда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳам текширувдан ўтказилди.
Техник кўрикда хайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги, 30 соатлик ўқув курсида ўқитилганлиги, ҳар бир автотранспорт воситасини таъмирлаш учун керакли барча асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги. (ҳар-ҳил ўлчамли калитлар тўплами, тиббий қути, ўт ўчириш воситалари ва огохлантирувчи белгилар)
Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишингизни, носоз транспорт воситаларини ўзбошимчалик билан бошқариб, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.
Мирзанозир ҚОРАБОЕВ
Ўзбекистон Касаба уюшмалари
Федерацияси меҳнат инспекциясининг
Наманган вилояти бўйича меҳнат техник
инспектори