Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Корхоналарда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки уларни бартараф этиш учун жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилади. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради: – ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
– ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
– шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик электр, ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
– механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари. Якка тартибдаги ҳимоя воситалари қуйидагиларга бўлинади:
– махсус кийим-кечак;
– махсус пойабзал; махсус бош кийими;
– нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари;
қўлни ҳимоялаш воситалари;
– бош учун ҳимоя воситалари;
– юзни ҳимоялаш воситалари;
– эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари;
кўзни ҳимоя қилиш воситалари.
Меҳнат шароити зарарли ва хавфли ишлаб чиқаришларда, шунингдек ўта нохуш ҳароратли ёки ифлосланишлар билан боғлиқ шароитларда бажариладиган ишларда меҳнат қилувчиларга давлат бошқаруви идоралари белгилаган меъёрларда махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, сут ёки унга тенглашадиган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, парҳез овқат бепул берилади.