“Ботаника санаторияси” МЧЖ
“БОТАНИКА” санаторийси иқлимли ва балнеологик курорт курорт, Тошкент шаҳридан 30 км масофада, Тян-Шан тоғи этакларида, денгиз сатҳидан 570 метр баландликда жойлашган.
Иқлими континентал. Қуёшли кунларнинг кўплиг, қуруқ ва мусаффо ҳаво иқлим билан даволаш ўтказишга ғоят қулай. Иқлим билан бирга, табиий даво омиллари: термал хлорид-гидрокарбонад натрийли сувлари ичишга, ванналар ва душлар учун, ичакларни чайиш ва меъдани ювиш мақсадида қўлланилади.
Хлорид-натрийли сувлар юрак-қон томирлари, асаб тизимлари, ошқозон-ичак йўллари фаолиятини яхшилашга кўмаклашади ва артериал қон босими кўтарилишини олдини олади. Маъданли сувларданташқари, Жиззах вилоятининг Балиқли кўлидан келтирилган шифобахш балчиқдан аппликатсия ва галвано-балчиқ билан даволашда фойдаланилади.
Серқуёш кунлар, мусаффо ҳаво, шифобахш сув ва даволовчи балчиқларасаб тизимлари ҳамда ошқозон-ичак касалликларига чалинган беморлар соғлиқларини тиклаш учун қулайдир.
Бундан ташқари, электронур, даволаш жисмоний тарбияси, уқалаш, психотерапия, игна-рефлексотерапия, лазеротерапия, гидроаероиониатсия, озокерит-парафин, парҳез овқатланиш даволаш мақсадларида қўлланилади. Турли-туман фиточой ва витаминли коктейллар тайёрлаш учун фитобар мавжуд. Зарур клиник ва биохимик лаборатория, шунингдек ултратовуш ташхислаш усуллари ва даволаш юқори даражага етган.
Ётоқ бинолари бир ва икки ўринли шинам хоналарга эга. Санаторийда болалар (4-ёшдан бошлаб) ва ота-оналар, ҳамда қариялар бўлимлари мавжуд.
Дам олувчилар учун кутубхона, клуб, стол тенниси, билярд ва дискоклуб мавжуд. Шунингдек ҳар турдаги экскурсиялар уюштирилиб турилади.
Қўшимча хизматлардан: шарқ чойхонаси, суратхона, аёллар ва эркаклар сартарошхонаси, алоқа бўлими, автотранспорт турар жойи ва бошқа турдаги хизматлар фаолият кўрсатмоқда.
Манзил: “Ботаника санаторияси” МЧЖ 110134
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оқ-қовоқ қ.ф.й.
Телефон: (8-371) 300-86-46 (Тошкент), (8-37095)
61-761 (Қибрай)