Чимён санаторийси МЧЖ
“ЧИМЁН” санаторияси Фарғона шаҳридан 32 км масофада, Катран-Тау тоғ тизмаси ён бағрида, денгиз сатҳидан 450 метр баландликда, Олтинсой дарёси водийсида жойлашган балнеологик курорт.
Шифобахш омиллардан – минераллашганлиги турлича бўлган сероводородли маъданли сувлардан ванналар, чайишлар мақсадида ва душ усулида, шунингдек сулфат-гидрокарбонат-натрийли, кучсизминерал сувдан ичиш учун фойдаланилади. Балиқли кўлининг шифобахш балчиғИ эса аппликатсия ва галвано-балчиқ усулида берилади. Даволаш учун кўрсатмалар: асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-ҳаракатаъзолари касалликлари ва гинекологик, урологиc касалликлар.
Ётоқ бинолари бир ва икки ўринли шинам хоналардан иборат.
Алоҳида бинода болалар ота-оналари билан бирга даволанишлари учун шароит яратилган.
Санаторияда бугунги куннинг талабларига жавоб берадиган даволаш-ташхислаш хоналари, физиотерапия, даволаш жисмоний тарбияси, уқалаш, психотерапия, лазеротерапия, парафин-озокерит, фитотерапия ва парҳез овқатланиш соғлигингизни тиклаш мақсадларида қўлланилади.
Сизнинг хизматингизда ошхона, маданият саройи, кутубхона, рақс ва спорт майдончалари, алоқа бўлими, сартарошхона ишлаб туради. Экскурсиялар уюштирилади.
Манзил: “Чимён санаторияси” МЧЖ 113808
Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Чимён қишлоғи
Телефон: (8-37335) 235-61 (Фарғона)