Янги иш ўринлари яратилмоқда
- Янгиликлар
Истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб ёшлар, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигига катта эътибор қаратилди
Наманган шаҳар “Кадамжо” МФЙ да Якка тартибдаги тадбиркор Тураева Маргуба Каримджановнага JUTA JT-766 маркали Оверлов машинаси касаба уюшма мабалаглари хисобидан олиб берилди ва 2 нафар коллеж битирувчисига янги иш ўринлари яратилди
Янги ташкил этилган иш ўринларидаги 2 нафар коллеж битирувчиси Гул босилган газламалар ва чокли буюмлар тайёрлаш буйича фаолият олиб борадилар.
Янги ташкил этилган иш ўринларида фаолият олиб бораётган 2 нафар коллеж битирувчисини касаба уюшмалари аъзолигига қабул қилинди. Уларни жамоа шартномалари билан қамраб олиниб, иш ўринларида муносиб меҳнат шароитларини яратиш ишлари ташкил этилди ва мехнат дафтарчаси топширилди.
Айни пайтда касаба уюшмалари томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш давр талаби ҳисобланади.