Жамоа шартномасининг ахамияти мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
- Янгиликлар
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашида жамоа шартномасининг ахамияти мавзусидаги ўқув семинар ўтказилди. Семинарга Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси, вилоят Меҳнат бошқармаси, вилоят Солиқ бошқармаси, Марказий банк бошқармаси, Ахборот маслахат ва бизнес маркази хамда вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларининг иш берувчилари, кадрлар бўлими ходимлари бошланғич ташк
илот касаба уюшма қўмитаси раислари ва Бирлашма Кенгаши ходимлари иштирок этишди.
Ўқув семинарни Бирлашма Кенгаши раиси Махкамова Зулайхо Бахриддиновна очиб берди ва жамоа шартномасини ахамияти хамда меҳнат муносабатларида меҳнат қонунчилигига риоя этиш бўйича нутқ сўзлади.
Семинарда меҳнати мухофаза қилиш ишларини ташкил этишда иш берувчининг мажбуриятлари, меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномасини ахамияти, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси томонидан Кичик бизнес субъектлари учун қонун хужжатлари билан белгилаб қўйилган имтиёзлар мавзусида хамда Бирлашма Кенгаши юридик бўлими томонидан эса Меҳнат сохасида халқаро ва миллий стандартлар, меҳнат ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистонда шаклланган меҳнат сохасидаги қонунчилик, ижтимоий меҳнат муносабатлари йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар халқаро стандартларга тўла мос келиши, бу борада самарали ютуқларга эришилаётганлиги, бугунги кунда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларига хамда меҳнат қонунчилигига риоя этиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Семинар бўйича иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан белгиланган тартибда жавоблар берилди.
Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари
бирлашмаси етакчи юрисконсулти М.Зарипов