Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Амалий семинар ўтказилмоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг туман кенгашлари, бошлангич ташкилотларининг фаолиятлари намунали тарзда олиб борилишини ташкил этиш тўғрисидаги раёсат қарори асосида Чуст туман бошлангич ташкилотларида 2016 йил “Намунали бошланғич ташкилотчиси” мавзусида амалий семинар ўтказиш тўғрисида”ги Раёсат қарори қабул қилинди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чуст туман кенгаши ҳам бу борада бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, ташкилотнинг негизи бўлган бошланғич ташкилотлар билан ишлаш, уларнинг фаолиятини тубдан такомиллаштирган ҳолда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 19 апрел куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Чуст туман кенгаши тасарруфидаги «Баркамол авлод» болалар марказида хамда 1-умумий урта таълим мактабларида бошланғич касаба уюшма  раислари иштирокида “Намунали бошланғич ташкилотчиси” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Семинарнинг утказишдан асосий максад, бошлангич ташкилотларнинг укув услубий таъминотини кучайтириш, улардаги касаба уюшма фаолларининг билим даражасини юксалтиришга, мехнат муносабатлари ва мехнат мухофазасига оид конунчилик хужжатларини ижросини таъминлашга кумаклашиш, мехнат сохасида ижтимоий шерикчиликнинг шакл ва услубларини янада ривожлантириш, жамоа шартномалари ва келишувлари мазмун мохиятини бугунги кун талаблари асосида такомphoto_2016-04-21_09-19-04иллаштириш бунда жамоа шартномаларига ходимларига кулай шароитларни яратишдан иборат.

Амалий семинар жараёнида «Баркамол авлод» болалар маркази касаба уюшма кумитаси раиси Г.Нуриддинова хамда 1-умумий урта таълим мактаби касаба уюшма кумитаси раиси М.Курбонбоевалар касаба уюшмалари фаолиятига доир меъёрий ҳужжатлар, уларни юритиш тартиблари ва амалиётга татбиқ этиш механизми билан семинар катнашчиларини таништиришди.

Семинар якуни Чуст туман 1-умумий урта таълим мактабининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди. Семинарда Вилоят касаба уюшма ташкилотилари бирлашмаси мутахассислари, ташкилий булим мудири Содиков Рахимжон, юридик булими Рахимбердиев Бахром, Узбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Наманган вилояти буйича масъул ташкилотчиси К.Мирзахмедов, молия булими мудири Собиров Муроджон, Ижтимоий сугурта булими мудири Тухтабаев Дилшод хамда тумандаги тармок касаба уюшма кенгашлари раислари иштирок этишди ва семинарда кутарилган долзарб мавзудаги саволларга жавоб беришди.

 

 

 

 

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари Чуст

туман касаба уюшма кенгаши

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!