ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МЕҲНАТКАШЛАР МАНФААТИ КЎЗГУСИДИР
- Янгиликлар
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида тасдиқланган жадвал асосида жорий йилнинг февраль-март ойларида Жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича умумий йиғилиш (конференция)лари ўтказилди.
Ушбу жадвал асосида Янгиқўрғон туман йўл хўжалик пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси касаба уюшма қўмитасида ҳам умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган йиғилишда 2013-2015 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан корхона раҳбари Одилжон Назаров, 2013-2015 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан касаба уюшма қўмитасининг раиси Исоқжон Иброхимовнинг ҳисоботлари тингланди.
Шундан сўнг корхона ходими Тўлқинбой Абдураҳманов томонидан Янгиқўрғон туман йўл хўжалик пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонасида меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий – иктисодий муҳофаза этиш юзасидан жамият маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасида 2013-2015 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши ҳақида текширув маълумотнома-далолатномаси ўқиб эшиттирилди.
Юқоридаги масалалар юзасидан корхона ходимлари С.Дадахонов, О.Рахимов, А.Нуриддинов, М.Нишоновлар музокара учун сўзга чиқиб, касаба уюшма қўмитаси фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.
Йиғилишда корхона ва касаба уюшма қўмитасининг 2016-2018 йилларга янги жамоа шартномани қабул қилиш тўғрисида қарори қабул қилинди.
Шунингдек, йиғилишда сўз олган тармоқ касаба уюшмаси қўмита раиси Илхомжон Султонов ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Лутфиддин Ғаниевлар иштирок этди ва сўзга чиқдилар.
Феруза ЭРМАТОВА.