Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«Аёллар дафтари» доирасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг бириктирилган вакили  Қобилжон Қирғизалиев томонидан «Аёллар дафтари» доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бандликни таъминлаш бўйича келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбир иштирокчилари томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ва муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!