НАМАНГАНЛИК СУВ СПОРТИ ВАКИЛЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИДА 50 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ
- Янгиликлар
Шу йилнинг 22-27 июнь кунлари Наманган шаҳридаги “Океан сув спорт саройи”да сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. U-11, U-13 ва U-15 ёш тоифаларда ўртасидаги чемпионат мусобақасида республикамизнинг барча вилоят терма жамоаларидан 465 нафар иштирокчи қатнашди.
Чемпионатда вилоятимиз терма жамоаси 50 та медални қўлга киритди. Медалларнинг 17 таси олтин, 22 таси кумуш ва 11 таси бронза медалларидир.
Маълумки, вилоят терма жамоаси таркибидаги 26 нафар спортчининг 16 нафари Вилоят ихтисослаштирилган спорт мактаби, 9 нафари «Океан сув спорти» саройи спортчиларидир.
Чемпионатда қўлга киритилган 50 та медалдан 23 тасини Вилоят ихтисослаштирилган спорт мактаби спортчилари қўлга киритишган бўлса, «Океан сув спорти» спортчилари 27 та медалга сазовор бўлишди.
Ушбу муваффақиятда Самира Саидова, Бунёд Бахтиёров, Муҳаммадамин Раҳматуллаев, Иброҳим Солиев, Абдулло Мавланов, Сафия Саидова каби сув спортининг умидли спортчиларининг ҳиссаси катта бўлди.