Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланганлик ҳолати ўрганилмоқда.
- Янгиликлар
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланганлик ҳолатини ўрганиш бўйича 28.06.2022 йилдаги қўшма дастурга асосан Наманган вилоятидаги ташкилотлар ўрганилмоқда.
Жумладан куни кеча “Art soft holding” МЧЖда ҳам ишловчи хотин-қизларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Республиканинг аграр тармоғини янада ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни, кенг жалб қилиш, илғор технологияларга асосланган инфратузулмани яратиш, иктисодий ва экспорт салохиятини ошириш, ягона технологик занжирга бирлаштирилган корхоналар мажмуини ташкил этиш орқали мамлакатда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлашни чуқурлаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва тармокда иш унумдорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 5.09.2019 йилдаги 736-сонли қарорига асосан “Art Soft Holding” МЧЖ ташкил этилган. Хозирги кунда жамиятда 4500 дан зиёд ишчи-ходимлар бўлиб, шундан 1700 нафарга яқин ходимлар хотин-қизларни ташкил этади. “Art Soft Holding” МЧЖнинг кластерида пахта етиштирилиб уни қайта ишлаш заводларида қайта ишланиб ип калава тайёрлаш корхонасида ип-тола махсулотларини тайёрланиб, ишлаб чиқариш корхоналарида сочиқ махсулотларини ишлаб чиқарилиб жахон бозорларига экспорт қилиб келинмоқда.
Қайд этилганидек, ташкил этилаётган корхона ва ташкилотларда хавфсиз иш ўринлари яратилиши, мавжуд корхоналарда меҳнат қилаётган ходимлар билан содир бўлаётган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўрганишдан кўзланган мақсад Меҳнат қонунчилиги талабларини мувоффиқлигини таъминлаш буйича ходимларга меҳнат шароитларини яратиш, иш ўринларининг хавфсизлигини таъминлаш, касб касалликлари ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, ўзи ва оиласининг фаровонлигини таъминлашни ният қилиб уйидан чиққан ҳар бир ходимнинг соғ-саломат, кўтаринки кайфиятда уйига қайтишини таъминлашдан иборат.
Ўрганиш давомида Меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Рахимбердиев ва Меҳнат техник инспектори М.Қорабаевлар иштирок этмоқда.
Жамоатчилик назорати корхонанинг раҳбарлари хабардорлигида, тегишлича мансабдор масъул шахслари иштирокида ўтказилди.
Ўрганилган корхонада Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талаблари бажарилган яъни, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилган, мухандис-техник ходимлар, мутахассислар, ишчи ходимлар белгиланган муддат ва тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида малакаси оширилган, билим кўникмалари мустаҳкамланиб борилган.
Меҳнат шароити ноқулай ва зарарли иш жойларда банд бўлган ходимларга имтиёз ва компенсациялар белгиланган, ишчи ва хизматчи ходимлар вақтида махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Электр асбоб-ускуналар ерга улаш хавфсизлик назорат кўригидан ўтказилган ва тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилган. Жойларда огоҳлантирувчи ёзувлар, белгилар, плакатлар, баннерлар мавжуд. Объектларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш аптечкалари билан таъминланган.
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандислари учун алоҳида хона ва ўқув хоналар ажратилган, хоналарда меҳнат муҳофазасига оид барча ҳужжатлар, китоблар, плакатлар, баннерлар, ҳимоя воситалари намуналари билан таъминланган.
Ходимлар ишга қабул қилинишда дастлабки, иш давомида вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилган, корхоналарда дам олиш хоналари, ювиниш-ечиниш хоналари талабга мувофиқ равишда ташкиллаштирилган.
Амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, ўрганилган корхоналарда айрим камчиликлар хам аниқланди.
Ўрганиш давом этмоқда.
Мирзанозир Қорабаев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилоят кенгаши меҳнат техник инспектори