Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Театр санъати-меҳнаткашлар хизматида

Театр санъати-меҳнаткашлар хизматида

Мустақил ва гўзал диёримизда инсонларнинг нафақат меҳнат қилишлари балки, маданий хордиқ олишлари учун ҳам барча шароитлар муҳайё.

Ҳаётимизда бўлаётган улкан ютуқларимизни саҳнада кўриш, ҳамюртларимизнинг дунёқарашлари, уларнинг яшаш тарзларини томошабин сифатида ҳис қилиш эса нақадар мароқлидир.

Бугунги кунда барча санъатлар каби театр санъатининг инсон онги, тафаккури ва жамият тараққиётига таъсири беқиёс эканлигидан келиб чиқиб,  ёшларни она-Ватанга  муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, маънавий дунёқарашини янада кенгайтириш, аҳоли, ёшлар айниқса барча ҳокимлик ва идоралар ходимларини театрга уюшган ҳолда боришларини ташкиллаштириш мақсадида жорий йилнинг 22-27 февраль кунлари шаҳар ва туманлардаги фаол касаба уюшма аъзоларидан 3200 нафари  уюшган ҳолда Алишер Навоий номли вилоят театрида бўлиб ўтган  спектакль намойишларини томоша қилдилар.

Вилоятимиз театр ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган “Азиз”, “Супер қайнона”, “Бу чоллар ёмон чоллар” каби  спектакллар томошабинларда кучли таассурот қолдириб, ажиб завқ бағишлади.

“Доим телевизор орқали республика театрлари саҳналарини кўрганимда, томошабинларга бошқача хавас қилардим. Вилоят касаба уюшмалари томонидан бугунги белгиланган театр томошасига таклиф қилинганимда бутун вужудимни ўзгача хаяжон чулғади-дейди тиббиёт тармоғидан таклиф этилган касаба уюшма фаоли Чортоқлик Турсуной Қодирова.

Алишер Навоий номли ушбу вилоят театри саҳнасида таниқли актёр ва актрисаларни кўриб завқим янада ошди. Мен нафақат маданий хордиқ чиқардим, балки ҳозирги саҳна томошаларидан ўзимга маънавий озуқа ҳам олдим. Бунинг учун касаба уюшмаларига ўзим каби томошабинлар номидан ташаккур билдираман.”

Дарҳақиқат, бугунги куннинг театр саҳнаси –айни ҳаёт ҳақиқати десак муболаға бўлмайди.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!