Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

«МУНОСИБ МЕҲНАТ-ГЎЗАЛ ХАЁТ АСОСИ»

Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида 7 октябрь Бутунжаҳон “Муносиб меҳнат куни”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда касаба уюшма фаоллари, ХМТ эксперти, вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, вилоят Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлими, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий бўлими масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни кириш сўзи билан очар экан, ВКУТБ раиси З.Маҳкамова касаба уюшмаларининг муносиб меҳнат концепциясини амалга оширишдаги фаолиятига алоҳида тўхталди.

 – 1999 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган Муносиб меҳнат дастури эркин, адолатли ва хавфсиз меҳнат, меҳнат кишисини қадрлаш тамойилларига асосланади, – деди маърузачи жумладан. – Шунингдек, муносиб меҳнат тушунчаси орқали меҳнат соҳасидаги халқаромеъёр ва тамойиллар, ходимлар ижтимоий ҳимояси кўламини кенгайтириш, давлат органлари, иш берувчилар ташкилотлари ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасидаги ижтимоий мулоқот кўзда тутилган. Тўлиқ ва самарали бандлик, ходимлар учун соғлом шароит яратилиши, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш муносиб меҳнат асоси ҳисобланади. Кейинги йилларда иш жойларида экологик меъёрларга риоя этишнинг аҳамияти, шу жумладан, яшил иш ўринлари яратиш, бундай шарт-шароитларни таъминлашда иш берувчиларнинг ижтимоий масъуллигини ошириш йўналишларидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Демократик жамият қуриш томон илгарилаётган давлатимизда ҳар бир иш, аввало, инсон манфаатларини устувор этишга қаратилмоқда экан, иш топиш, меҳнат қилиш, бу жараёнда турли рағбат ва имтиёзларга эга бўлишга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Дунёнинг кўпгина минтақаларида бу масалага жамоатчилик ташкилотларигина эътибор қаратаётган бўлишига қарамай, юртимизда меҳнат кишисининг манфаатлари устуворлигига давлат сиёсати даражасида аҳамият берилмоқда. Зеро, муносиб меҳнат нафақат ижтимоий адолат тамойилларини, балки иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва ривожланишини, жамиятда манфаатлар уйғунлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Давра суҳбати давомида, шунингдек, “Уз-Часис” МЧЖ Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси меҳнат муҳофазаси вакили Абдураҳмон Маҳмудов, “Максам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Абдуллаевнинг муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги тажрибалари ўртоқлашилди.

Тадбирда ўз маърузаси билан иштирок этган ХМТ эксперти Карренброк Геше масаланинг халқаро аҳамияти ва бунда Ўзбекистонга хос ёндашувнинг афзалликлари хусусида тўхталиб ўтди:

– Ўзбекистонга иккинчи бор келишим, – дейди хорижлик меҳмон. – Аммо шу қисқа фурсат ичида деярли барча

соҳаларда бўлгани каби меҳнат жамоаларида ишчилар учун шароит яратиш маданиятининг ҳам юксалганига гувоҳ бўлмоқдаман. Тараққиётнинг бундай суръатида касаба уюшмаларининг ҳам муносиб улуши бор. Бундан бағоят хурсанд бўлдим. Галдаги вазифа эса ҳал қилиниши лозим бўлган навбатдаги масалаларга янада жипслик билан ҳамкорликда ечим излашдан иборат деб ўйлайман.

Давра суҳбати шу тарзда ўз ишини якунлади

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!