Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

МЕҲНАТ СОХАСИДА МУХИМ АҲАМИЯТГА МОЛИК МАСАЛАЛАР

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2015 йил 4-декабрдаги   “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбатларини  ўтказиш тўғрисидаги  24-27 “с” сонли   Раёсат қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасини  2015 йил 5-декабрда Раёсат қарори қабул қилинди.

2015 йил 9-15 декабрда 12 та шахар ва туманларда хокимликлар, корхона ва ташкилотлар ҳамда нодавлат, нотижорат ташкилотлар иштирокида давра сухбатлари ўтказилди давра сухбатларида жами 698 киши  иштирок этди.

 

123 та таклиф ва муоммолар, ечимини кутаётган масалалар кўтарилди, шундан 96 таси ечимини топди, 27 та таклиф ва муоммолар аниқ ечимини топиш мехнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш мақсадида туман хокимликлари билан чора тадбирлар белгиланди.

2015 йил 18-декабрда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.

Давра сухбатида Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакили Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш  ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг раиси Ханапияев Фарход Рахмонович, вилоят хокими ўринбосари, вилоят прокуратураси, Адлия, молия, Марказий банк, Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш бошқармаси, Инсон хукукларини химоя килиш Омбусмани вилоятдаги минтакавий вакили, вилоят корхона ва ташкилотлари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари  вакиллари, Республика тармоқ касаба уюшмалари кенгашларининг вилотдаги масул ташкилотчилари, шахар, туман кенгаши раислари, касаба уюшма  фаоллари, оммавий ахборот воситалар вилоят телевиденияси, матбуот ходимлари   108 киши иштирок этди.

Давра сухбатида вилоят хокими ўринбосари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси, Мехнат ва ахолини ижтимоий мухофаза қилиш бошкармаси,  Марказий Банк, Молия бошкармаси рахбарларини дастур бўйича маърузалари эшитилди.

Иштирокчилар томонидан 22 та мехнат сохасидаги мухим ахамиятга молик масалалар бўйича саволлар, таклиф ва мулохазалар билдирилди.

Улардан 19 таси махаллий хокимлик доирасида хал қилиниши 3 таси Республика  идоралари оркали кўриб чиқилиши юзасидан чора-тадбир ишлаб чиқилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!