Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЯНГИ ҚОНУН ТАРҒИБОТИ

 Маълумки, 2019 йил 6 декабрда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги Қонун қабул қилинди. Айни кунларда барча жабҳаларда ушбу Қонун  тарғиботи бўйича анжуманлар, семинар йиғилишлар ўтказилмоқда.

Бугун Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан Наманган Давлат Университетида,  Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасида ҳамда Бирлашма мажлислар залида  ушбу янги Қонун тарғиботига бағишланган семинарлар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши аппаратининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудираси Нодира Каримова ҳамда юридик бўлими юрисконсульти Наргиза Асадова қатнашишди.

Шунингдек, семинарда Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг ўринбосари Илҳомжон Султонов, Тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари, шаҳар, туман кенгашлари раислари ва ҳисобчилари, Бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда ушбу Қонун ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга, ишчи-ходимларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини таъминлашга, шунингдек, касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилганлиги ва касаба уюшмаларининг сўнгги уч йилда янги ислоҳотлар сари олға қадам ташлаётгани ва қонун асосида белгилаб олинган янги режалар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, бугун шоҳ ва шоир Заҳиридин Муҳаммад Бобур таваллуд куни муносабати билан маънавият соати ҳам ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!