Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

ЮРГАН ДАРЁ . . .

Ҳар бир лаҳза олтин тенг. Шундан дамлар борки, улар бебаҳо. Шундай онлар ичида юрт кезиш, қадимий гўшаларни зиёрат қилиш дилларга оромбахшликни кашф этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 нявардаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4095-сонли қарори ҳамда 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-Фармони, шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризм соҳасини янада ривожлантириш тўғрисидаги раёсат қарори ижроси бўйича Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкиллаган транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари ташкилотлари вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитасидан ҳам жорий йилнинг 9 ойи давомида 13 нафар тармоққа қарашли ташкилот ва корхоналардан ишлаётган пенсионер ва ёлғиз аёллар, кам таъминланган ишчиларнинг Хоразм ва Самарқанд шаҳарларига саёҳатларга юборилди.
Саёҳат давомида уларнинг мамнунликларини дил изҳорларида ҳам билсак бўлади. Улардан бири кўп йиллар ишлаб пенсияга чиққан ва ҳозирда ҳам фаолиятини давом эттираётган “A.Abulboriev” МЧЖ таъсисчи 77 ёшни қаршилаган Абдулбори Умаров отадир.
– 15 ёшимдан ишлайман, – дейди Абдулбори ота. – Ҳозирда Худога шукр фарзандларимни уйли-жойли қилганман. Ҳаммаси ўзига тўқ, беками-кўст яшашади. Набиралар даврасида турмуш ўртоғим Собира Қурбонова билан мана 50 йилдан ортиқ бирга яшаяпмиз. Лекин, ҳозирги давр аввалги даврлардан ўн чандоқ яшаш учун қулайлик ҳар томонлама. Болаларингизга ҳам вақтингиз етарли, ишлашга ҳам, саёҳатга ҳам. Пенсияга чиқсам ҳам болаларнинг ишидан бохабар бўлай деб, доим назорат қиламан. Шундай кунларнинг бирида тармоқ Наманган вилоят касаба уюшма қўмитаси саёҳатга таклиф қилиб қолди, суйиниб кетдим. Айниқса, аёлим билан. Қаричилик ёнингда маҳраминг бўлса яхшида. Бирга саёҳат қилсак. Бирга яшаб ҳеч бирга саёҳатга бормаган эканмиз. Юрган дарё.., дейдилару. Ташкилотчилардан жуда ҳам мамнун бўлдим.
Бундай саёҳатлар ташкилот ва корхоналарда ҳам ташкил этилмоқда. Шулардан бири жорий йилнинг апрел ойининг дастаблки кунларида «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг ходимларидан 100 нафарини қадимий Бухоро вилоятининг қадимий гўшаларига саёҳатлари уюштирилди.
2 кундан иборат саёҳат давомида саёҳатчилар Бухоро вилоятидаги етти Пир зиёратгоҳлари – Хўжа Абдулхолиқ Ғиждивоний, Хўжа Ориф Ревганий, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хўжа Али Ромитаний, Ҳуда Муҳаммад Бобойи Самосий, Хўжа Саййид Амир Кулол ва Хўжа Баҳовиддин Нақишбанд мақбараларига зиёрат қилишди.
– Зиёратчиларнинг яна бир қувонган, катта таассуротларидан бир Бухоро вилоятига Тошкент шаҳридан Афросиёб поездида жўнаб, Тошкент шаҳрига тайёрагоҳда қайтишлари бўлди, – дейди касаба уюшма раиси Мамиржон Назиралиев. – Саёҳатчиларнинг кўпи пенсияга чиқиш арафасида, “шунча яшаб, бир ўзимиз учун яшабмизда, ташкилотчиларни қанча дуо қилсак кам”, деганларида болаларча диллари яйраганларини ҳис этдим.
– Уларнинг раҳбариятдан ва касаба уюшмасидан миннатдорчилигини англаганда қанча хизмат бўлса тайёр бўлгингиз келади, – дейди Акрамжон Азизов.
Юқоридагалардан келиб чиқиб, мен касаба уюшмалари фаолиятида кўпроқ савобли касб деб эътироф этаман. Чунки, мана ўтган давр давомида саҳёҳат қилиб қайтган инсон бир келиб миннатдорчилик изҳор қилиб кетишади.
Уларнинг дилларидаги сўзларини тилларида баён этишларида чарчоқларим чиқиб, янада ишга бўлган муносабатим ортиб бораверади.
Зеро, “Инсонга наф келтириш олий бахт экан”, бу пурмаъно сўзлар фаолиятимда шиорлигини тасдиқлаверади.


Феруза ЭРМАТОВА,
Наманган вилояти транспорт,
йул ва капитал қурилиш,
қурилиш индустрияси ходимлари
ташкилотлари бирлашган касаба
уюшмаси қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!