ОРОМГОҲДА БЕШ ТАШАББУС!
- Янгиликлар
Ижтимоий ҳаётимиздаги вазиятни яхшилаш юзасидан пухта ишлаб чиқилган беш ташаббус ва уни амалга ошириш учун юзага чиқаётган ҳаракатларни кузата туриб, аниқ натижаларни тасаввур қилиш қийин эмас. Чунки бу ташаббуслар бевосита ёшлар, хотин-қизлар ва уларнинг маънавий салоҳиятини ошириш билан боғлиқ. Бугун нималар диққат марказимиздан ўрин олмоқда: ёшларимизга эътибор кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш.
Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллари бошчилигида оромгоҳларда мана шу хайрли ташаббус бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги тадбир “Норин” оромгоҳида ўтказилди. Унда мусобақалар уюштирилиб, ғолибларга совғалар, фахрий ёрлиқлар берилди. Аҳамиятли жиҳати, болажонлар беш ташаббус борасида ўз фикрига эга бўлиб бормоқда.
Оромгоҳ фаолияти ҳам бевосита беш ташаббуснинг асосий қирраларини ўзида қамраб олмоқда. Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш дейсизми, уларнинг жисмоний чиниқишими, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратилган. Компьютер саводхонлиги бўйича ҳам амалий машғулотлар, янги замон технологиясидан қандай фойдаланиш одоби ҳақида ҳам тажрибали устозлардан сабоқ олишмоқда. Энг жонли ва қизиқ машғулотлар, шубҳасиз, китобхонлик тарғиботи доирасида бўлаётир.
Бу каби қизиқарли тадбирлар барча оромгоҳларда давом этмоқда.