Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!!!

Жорий йилнинг апрел ойининг дастаблки кунларида транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг ходимларидан 100 нафарини қадимий Бухоро вилоятининг қадимий гўшаларига саёҳатлари уюштирилди.

2 кундан иборат саёҳат давомида саёҳатчилар Бухоро вилоятидаги етти Пир зиёратгоҳлари – Хўжа Абдулхолиқ Ғиждивоний, Хўжа Ориф Ревганий, Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хўжа Али Ромитаний, Ҳуда Муҳаммад Бобойи Самосий, Хўжа Саййид Амир Кулол ва Хўжа Баҳовиддин Нақишбанд мақбараларига зиёрат қилишди.

– Зиёратчиларнинг яна бир қувонган, катта таассуротларидан бир Бухоро вилоятига Тошкент шаҳридан Афросиёб поездида жўнаб, Тошкент шаҳрига тайёрагоҳда қайтишлари бўлди, – дейди касаба уюшма раиси М.Назиралиев. – Саёҳатчиларнинг кўпи пенсияга чиқиш арафасида, “шунча яшаб,  бир ўзимиз учун яшабмизда, ташкилотчиларни қанча дуо қилсак кам”,  деганларида болаларча диллари яйраганларини ҳис этдим.

– Уларнинг раҳбариятдан ва касаба уюшмасидан миннатдорчилигини англаганда қанча хизмат бўлса тайёр бўлгингиз келади, – дейди А. Азизов.

 

 

Ф.ЭРМАТОВА,

Тармоқ касаба уюшмаси қўмита раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!